Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқич ўйинлари қайси мамлакатда ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу минтақадаги барча ўйинлар Саудия Арабистонида ўтказилади. Жумладан, "Пахтакор" клуби ҳам "Д" гуруҳидаги беллашувларнинг Бурайда шаҳрида ўтказади.
Агарда "Насаф" плей-офф баҳсида муваффақият қозонса, "Е" гуруҳида тўп суриш имкониятига эга бўлади. Мазкур гуруҳ беллашувлари Даммам шаҳрида ўйнайди.
Маълумот учун, Ғарб минтақасида гуруҳ ўйинлари 7-27 апрель кунлари оралиғида бўлиб ўтади.






