АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистонга илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун, 4 март кундуз куни Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Мамлакат бўйича ёғингарчилик кузатилмайди, дея қайд этмоқда "Ўзгидромет".

Таъкидланишича, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, чанг тўзон кузатилиши мумкин. 

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида шамолнинг кучайиши 25-30 м/с гача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-23° илиқгача кўтарилади.

Тошкентда ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-23° илиқ бўлади.

Шунингек, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ ўлади.

    Бошқа янгиликлар