АсосийJamiyat

Самарқандда бозор назоратчиси фуқарони "самосуд" қилди-(ми)? (видео)

'Самарқандда бозор назоратчиси фуқарони "самосуд" қилди-(ми)?  (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида бозор назоратчиси ёши катта эркакни "самосуд" қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди.

Қайд этилишича, одамлар томонидан фуқарони "самосуд" қилганикда айбданган назоратчи аслида ҳудудда юз берган жанжалнинг олдини олмоқчи бўлган.

"3 март куни  Нарпай тумани Тепа маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Х.К. ҳамда Пахтачи тумани Қора тепа маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган Х.Д. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Ҳолатга бозор назоратчиси аралашиб, уларни ажратиб, ИИБ ходимларига хабар берган",-дейилади ички ишлар хабарида.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар