АсосийJamiyat

11 та авиарейс билан 2 579 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди — ТИВ

'11 та авиарейс билан 2 579 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди — ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти эълон қилинди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 3-4 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди.

Шундай қилиб, 4 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар ватандошимиз қайтарилди.  

Катовице аэропортидан учта қўшимча парвоз кутилмоқда: бугун соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5 март соат 03:00 да (Тошкент вақти билан).

Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 1 480 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 700 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аеропортига жойлаштирилган.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ўз фуқароларини жанговар ҳаракатлар зонасидан олиб чиқиш бўйича тезкор ишларни йўлга қўйган саноқли давлатлар сафига кирди. Барча қайтариш рейслари бепул амалга оширилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар