АсосийJinoyat

Асака туманида қалбаки 100 млн сўм пулларни ўтказаётган фуқаролар ушланди

'Асака туманида қалбаки 100 млн сўм пулларни ўтказаётган фуқаролар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А., Х.Р. ва бошқалар қалбаки банкноталарни муомалага киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаролар А.К. ва Х.Н.га 2 000 дона қалбаки 50 000 сўмлик купюраларни 57 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар