Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлимлари томонидан ДХХ ва ИИББ билан “M.P.” МЧЖга қарашли дорихонада тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, МЧЖ раҳбари 5 дона “Зардекс” номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегиши ҳужжатлари бўлмаган сотиш учун мўлжалланган 2 580 дона “Карбамазепин”, 434 дона “Лирика” ва 31 дона “Нафтезин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






