Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Асосий мавзу - ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз олийгоҳларида 510 минг нафар талаба кундузги шаклда ўқимоқда (жами 820 минг нафар).
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ ректорлар, талабалар ўртасида суҳбат ва сўровномалар ўтказилди.
Талабаларнинг 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топиш нияти борлигини билдирган.
Айниқса, улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар “дафтарлар”га киритилган талабалар бор.
"Бу рақамлар ҳақиқатда анча юқори. Шунинг учун ректорлар ҳар бир талаба билан ўзлари мулоқот қилиб, ҳақиқий ҳолатни билиш ва уларни банд қилишга шахсан масъул", деди давлатимиз раҳбари.
Шу билан бирга, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўринлари мавжуд.






