АсосийJamiyat

ОТМдаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш чоралари кўрилади

'ОТМдаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш чоралари кўрилади'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари бошчилигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш борасида ташкил этилиши лозим бўлган ишларни белгилаб берилмоқда.

Энг аввало, ОТМлардаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Президент Фарғона давлат университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтини мисол қилиб келтирди. Жумладан ФарДУда:

- умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари ташкил этилиб, уларда 125 нафар;

- адрас, миллий кийимлар, кулолчилик цехлари, доривор ўсимликлардан шифобахш дамламалар тайёрлашда 18 нафар;  

-  “Дўстлик”, “Оқбилол” агроучасткалари ва Қувасой шаҳридаги ўқув полигонларида чорвачилик, асаларичилик, гулчилик, анорчилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ҳамда биогумус етиштириш йўлга қўйилиб, 36 нафар талабанинг бандлиги таъминланган.

    Бошқа янгиликлар