АсосийSiyosat

Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади – Президент

'Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади – Президент'ning rasmi

Давлат раҳбари юошчилигида бўлиб ўтаётган йиғилишда олийгоҳлар атрофидаги мактаб ва боғчаларда 13 минг вакант иш ўринлари мавжуд экани маълум қилинди. Шунингдек, камида 10 минг нафар талабани улар учун жойлашуви қулай бўлган мактаб ва боғчаларга ишга жойлаштириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга давлат корхоналаридаги вакансиялар бўйича ҳар чоракда талабалар ўртасида танловлар эълон қилиб бориш топширилди.

Умуман, ҳар бир тармоқ раҳбари ўз соҳасидаги олийгоҳлар билан тизимли ишлаб, салоҳиятли талабаларни танлаб бориши керак.  

Масалан, Марказий банк ҳар йили 3-4 курс талабалари ўртасида танловлар эълон қилиб, 60 нафар талабани ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилиш тизимини йўлга қўйган. Стажировка якунида энг яхши талабаларга доимий иш таклиф қилинади.

Худди шундай ишларни Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари тизимли ташкил этиши шарт.

Ушбу янги тизим орқали ҳар йили 3 минг нафар талаба банд қилинади.

    Бошқа янгиликлар