Украинада бошланган ҳарбий юришлар оқибатида мамлакатда камида 331 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Бу ҳақда БМТ баёноти асосида Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, уруш давомида ҳалок бўлган 331 нафар аҳолидан, 19 нафарини болалар ташкил қилади. Бундан ташқари, камида 675 нафар киши жароҳат олган.
Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳақиқий ҳалок бўлган сони бундан кўп бўлиши эҳтимоли бор.
Аввалроқ БМТ Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини камида 249 кишини ташкил қилишини, шундан 17таси болалар эканини маълум қилган эди.






