АсосийJamiyat

Украинадан эвакуация қилинганларни олиб келиш учун 5 мартда қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган - ТИВ

'Украинадан эвакуация қилинганларни олиб келиш учун 5 мартда қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган - ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 4-5 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 666 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 89 нафар аёллар, 59 нафар вояга етгаман шахс ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 5 мартга қадар 14 та авиарейс ташкиллаштирилди ва 3 245 нафар ватандошимиз қайтарилди. 5 мартга қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонниг Киев шаҳридаги Элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Трускаветс шаҳрида даволанаётган 20 нафар ватандошимиз эвакуация қилинди. Суми области маъмурияти билан бу ердаги олийгоҳларда ўқиётган 25 ўзбек талабасини олиб чиқиш учун "яшил йўлак" очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар.

    Бошқа янгиликлар