4 март куни ҳайдовчи К.И “Nexia 3” русумли автомашинасини Телеминг МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи В.А. бошқарувидаги “МAN” русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Оқибатда, “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси К.И ҳодиса жойида жойида вафот этган ҳамда йўловчиси П.Ж тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






