"Ўзгидромет" марказининг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистонга нам ва салқин об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қорақалпоғистонда шамол тезлиги 18-23 м/с гача, айрим жойларда 25-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво кундуз куни 12-17° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи яримида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.