1

Тошкент Ботаника боғида магнолия гуллади

ЖАМИЯТ 06.03.2022, 10:44
Тошкент Ботаника боғида магнолия гуллади

Баҳор фаслининг илк кунларида Тошкент Ботаника боғига интродукция қилинган магнолия дарахтлари гуллади. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар бермоқда. 

Хушбўй ҳидли бу дарахт номи 1703-йилда француз ботаниги Пьер Магнол шарафига Магнолия деб номланган.

Магнолия (Magnoliaceae) магнолиядошлар оиласига мансуб доим яшил ёки барг тўкадиган дарахтлар туркумидир. Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё, Шимолий Американинг Жанубий-Шарқи ҳамда Марказий Америкада 80 дан ортиқ турлари бор. Тошкент Ботаника боғида Магнолия туркумининг Йирик гулли магнолия (Magnolia grandiflora), Суланжа магнолияси (Magnolia x soulangeana), Кобус магнолияси (Magnolia kobus), юлдузсимон магнолия ( Magnolia stellata), учбаргли магнолия ( Magnolia tripetala) каби турларини учратишингиз мумкин.  

Ушбу хушбуй гулли манзарали дарахтларни кўриш учун хорижга бориш шарт эмас, Тошкент Ботаника боғига ташриф буюрсангиз кифоя. Қийғос гуллаб турган магнолиялар кишига ўзгача завқ беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1