1

5—6 март кунлари Украинадан 440 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди

ЖАМИЯТ 06.03.2022, 11:25
5—6 март кунлари Украинадан 440 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди

2022-йилнинг 5-6 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 440 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 88 нафар аёллар, 59 нафар вояга етгаман шахс ва 20 та чақалоқ олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахборотига кўра, 28-февралдан 5-мартга қадар 16 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 3 685 нафар ватандошимиз қайтарилди.

6-мартга қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 850 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 50 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 800 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1