27-феврал куни Сергели тумани ИИО ФМБга 45 ёшли Умиджон С. мурожаат қилиб, кўчада қолдирган “Spark” русумли автомобили олиб қочилганлигини маълум қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, мурожаатдан сўнг тез орада гумонланувчи – 32 ёшли Ҳусан Ҳ. Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси (“Транспорт воситасини олиб қочиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






