"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун, 7 март кундуз куни Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи яримида, республиканинг қолган ҳудудларида куннинг иккинчи яримида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларига туман тушиши мумкинлиги айтилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 11-16° илиқ атрофида бўлади.
Пойтахт Тошкентда ҳам ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.






