Ушбу йўналишда авиачипта нархи 2 593 810 сўмдан бошланади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” хабар бермоқда.
Унга кўра, 2022 йил 13 ва 20 мартда Тошкент — Екатеринбург — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни амалга оширилади.
- Тошкентдан учиш: 19:00 (Тошкент вақти билан);
- Екатеринбургга етиб бориш: 22:00 (Екатеринбург вақти билан);
- Екатеринбургдан учиш: 23:40 (Екатеринбург вақти билан);
- Тошкентга етиб бориш: 02:30 (Тошкент вақти билан).
"Тошкент – Екатеринбург йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 593 810 сўмдан (багажсиз) ва 2 966 363 сўмдан (багаж билан), Екатеринбург – Тошкент йўналиши бўйича эса 25 429 рублдан (багажсиз) ва 29 409 рублдан (багаж билан) бошланади",-дейилади хабарда.
Қайд этилишича, нархлар 05.03.2022 ҳолатига кўра амал қилади.






