Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 6-7 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 109 нафар аёл, 57 нафар вояга етгаман шахс ва 12 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 359 нафар ватандошимиз қайтарилди.
7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.
Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аеропортига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар.






