4 март куни ҳайдовчи К.И “Nexia 3” русумли автомашинасини Телеминг МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи В.А. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида, “Nexia 3” русумли автомашина ҳайдовчиси К.И ҳодиса жойида жойида вафот этган ҳамда йўловчиси П.Ж тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Хабар берилишича, мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






