АсосийJamiyat

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво кутилмоқда, яъни...

'Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво кутилмоқда, яъни...'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафта учун кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, Фарғона водийси вилоятларида кунинг биринчи ярмида, республиканинг қолган ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 13-18о илиқни ташкил этади.

Кейинчалик, иш ҳафтасининг охиригача, Эрондан ва Каспий денгизи ҳудудларидан бир қатор нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига республика ҳудудлари бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат 10 мартда республика ҳудудларининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ушбу ҳафтанинг қолган кунларида республиканинг барча вилоятлари бўйича турли жадалликдаги ёмғирлар танаффус билан ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир камроқ ёғади ва ёғингарчилик орасидаги танаффус узоқ бўлади.

10-11 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати 11-16о илиқ атрофида бўлади, иккинчи ярмида эса ҳарорат 18-21о  гача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир ва қор кўринишида ёғади ва қор кўчкиси хавфини яратади.

12-13 март дам олиш кунларида ҳам ёмғирли об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради.

    Бошқа янгиликлар