Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Маълум қилинишича Ўзбекистонда хотин-қизларнинг илм-фанга бўлган қизиқиш ва иштиёқини ошириш мақсадида, биз бир қанча муҳим чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, келгуси ўқув йилидан бошлаб:
магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун, ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади;
докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
"Бу ишларни тизимли равишда ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади. Ушбу жамият мамлакатимизда ва хорижда илм-фан соҳасида юксак ютуқларга эришаётган олима аёлларимизни жипслаштириб, уларнинг ақл-заковат нури ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб бориши учун ўзига хос парвоз майдонига айланади,– деди Президент.
Тадбирда “Олима аёллар жамияти”га ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши таъкидланди.






