АсосийJamiyat

Олти боксчимиз Осиё чемпионати медалини нақд қилди

'Олти боксчимиз Осиё чемпионати медалини нақд қилди'ning rasmi

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасидаги чорак финал баҳслари ташкил этилди.

Кеча кун давомида 6 нафар боксчимиз чорак финалда рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. 

Ушбу ғалаба орқали олти нафар боксчимиз Осиё чемпионатининг камида бронза медалини нақд қилиб қўйди.  

Жумладан, Илҳомжон Эргашев ироқлик рақибини биринчи раундда мағлуб этди. Самандар Олимов тожикистонлик боксчидан, Суннатилла Ўктамалиев қирғизистонлик рақибидан устун келди.

Мироншох Норқосимов иорданиялик боксчини, Фаррух Тўлаганов эронлик боксчини, Мирзакамрон Юнусов эса БАА вакилини иккинчи раундда мағлубиятга учратди.

    Бошқа янгиликлар