АсосийJamiyat

“Умра – 2022” мавсуми учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинди

'“Умра – 2022” мавсуми учун нимча ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Умра – 2022” зиёратчилари учун нимча (камзул) ва сумка тайёрлаб берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида мазкур маҳсулотларга алоҳида-алоҳида очиқ танлов эълон қилади.

Танловда қатнашиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

1. Ташкилот гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси.

2. Тижорат банклардан К-2 маълумотнома.

3. Нимча (камзул) ва сумка намуналари.

4. Тижорат таклифи.

5. Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома.

6. Боғланиш маълумотлари.

7. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2022 йил 6 апрель кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этишлари зарур.

 

 

    Бошқа янгиликлар