АсосийSport

"Фажр Опен": Ўзбекистон вакиласи олтин медални қўлга киритди

'"Фажр Опен": Ўзбекистон вакиласи олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида таеквондо бўйича "Фажр Опен" халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 

Бугун, 7 март куни "Фажр Опен" халқаро мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Светлана Осипова олтин медални қўлга киритди.

+73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган ҳамюртимиз барча рақибаларини мағлуб этиб финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда таеквондочимиз эронлик Захра Поуресмаилкарани устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, кеча 6 март куни ушбу мусобақада ўзбекистонлик таеквондочилар Чарос Қаюмова ва Озода Собиржонова кумуш медални қўлга киритишган эди.

    Бошқа янгиликлар