"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе душанба кунги ўтказилган машғулотларда жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 23 ёшли ҳужумчи жамоадоши билан тўқнашиб кетган. Ҳозирча унинг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум қилинмаган. Тез орада якуний маълумот берилиши кутилмоқда.
Франция ОАВ хабарида айтилишича, Килиан "Реал"га қарши ўйинда иштирок этмаслиги ҳам мумкин.
Маълумот учун, "Реал" ва "ПСЖ" ўртасидаги жавоб баҳси 9 март, чоршанба оқшомида соат 01:00да бошланади.






