Европада газ нархи яна бир бор ўзининг тарихий максималини янгилади ва ҳар минг куб метр учун 3000 доллардан ошди. Бу ҳақда Лондон биржаси ICE Futures маълумотлари асосида, "Интерфакс" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, апрель фючерслари нархи 7 март куни савдолар очилишида минг куб метр учун 2367 долларни ташкил этган бўлса, тез орада 3266 долларгача кўтарилди.
Февраль ойида ТТФ учун ўртача нарх минг куб метр учун 935 долларни ташкил этган.
Европада газ нархи 2021 йилнинг баҳоридан бери ошиб бормоқда. Бошланғич савдоларда газ нархи 250-300 долларни ташкил этган бўлса, декабрь ойида уларнинг нархи биринчи марта 2000 доллардан ошиб кетганди.






