АсосийJamiyat

8 март байрамида шахсий бюджет учун 8 муҳим маслаҳат

'8 март байрамида шахсий бюджет учун 8 муҳим маслаҳат'ning rasmi

 Марказий банк "Молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш департаменти" Бош иқтисодчиси Камилла ИБРАГИМОВА ёрдамида байрамга оид 8 муҳим маслаҳатни тақдим этамиз.  

Байрамга ҳам жуда оз вақт қолди. Агар ёдингиздан кў­та­рилган бўлса, сизда ҳали ҳам бироз вақт ва яхши совғани танлаш имконияти мавжуд. Ушбу саккиз маслаҳат байрамга тайёргарлик кўришингизга катта ёрдам беради ва асосийси бюджетингизни сақлаб қолади.

Бюджетингизни режалаштиринг

Режалаштириш ҳар қандай тежамкорликнинг асосидир, чунки бу бюджетимизга салбий таъсир кўрсатадиган импульсив харидлардан бизни сақлаб қолади. 8 март нафақат оилангиз учун совғалар, бундан ташқари, байрамона стол, ҳамкасбларнинг табриклари, яқинларингиз билан учрашувлардир. Келажакдаги барча харажатларни 3-4 та асосий гуруҳга бўлинг ва ҳар бир гуруҳ ичида нима сотиб олишингиз кераклиги рўйхатини тузинг.

Совғалар рўйхатинитузиб чиқинг

Гўзал аёллар кунида ҳар биримиз биз учун азиз бўлган барча аёллар/қизлар/опа-сингилларнинг орзуларини амалга оширишни хоҳлаймиз. Лекин сиз ўз ҳаракатларингизни тўғри тақсимлашингиз керак, бунинг учун сиз “Парето қонуни”дан фойдаланишингиз мумкин. Яъни бюджетнинг 80 фоизини совғаларнинг 20 фоизига сарфламанг, аксинча қилинг.

Олдиндан харидларни амалга оширинг

Албатта, барчамизда яқинларимиз учун совғалар танлашда ғоялар мавжуд. Мавсумий чегирмалардан фойдаланинг ва сизга керак бўлган ҳамма нарсани иложи борича арзон нархда сотиб олинг. Албатта, сиз байрам акциялари бўйича ҳам ажойиб таклифларни топишингиз, аммо танлов олдиндан сотиб олиш каби яхши бўлмаслиги ҳам мумкин.

Нархларни солиштиринг

Кичик чакана савдо нуқталарида товарларнинг нархи катта савдо марказларидан фарқ қилиши мумкин. Баъзан нархларда бир-икки баробаргача тафовут кузатилади. Байрам шов-шувларига берилмасдан, керакли нарсаларни дарҳол сотиб олманг – аввал барча таклифларни солиштирганингиз маъқул.

Қарз олишдан сақланинг

Яқинларимизга совға танлашда биз ҳар доим энг яхши ва энг юқори сифатлисини сотиб олишни хоҳлаймиз. Шунинг учун дўстлардан қарз олиш, чакана савдо дўконлари томонидан тақдим этилган бўлиб тўлашдан фойдаланиш ёки кредит олишга мажбурият пайдо бўлади. Эсда тутиш керак бўлган асосий нарса шундаки, ҳар қандай қарз маблағлари ўз вақтида тўланиши керак бўлган мажбуриятдир.

Кичик нарсалар ҳар доим ҳам муҳим эмас

Дўкон жавонлари эсдалик совғалари, байрам рамзи бўлган майда нарсалар билан тўла бўлади, лекин уларни сотиб олишга шошилманг. Байрам белгиларига эга бўлган товарларга қизиқиш доимо ортиб боради. Натижада уларнинг нархи қиммат бўлмаса ҳам, аммо бу бюджетингизга таъсир қилади.

Муқобил таклифлардан фойдаланинг

Яқинларингизни табриклашнинг муқобил усулларини кўриб чиқишингиз ҳам совға бўлиши мумкин. Шундай қилиб совға сотиб олиш ўрнига ўзи учун “имконият” ҳадя қилишингиз мумкин. Мисол учун ёш онага ёки бувисига кунни боласи билан ўтказишни таклиф қилиш мумкин. Шунда улар ўз навбатида ўзлари учун вақт ажратишлари ва шунчаки дам олишлари мумкин. Шунингдек, сиз оилангизга онлайн омонат очиш ва уни ҳар бир байрам учун маълум миқдор билан тўлдиришда ёрдам беришингиз мумкин.

СовҒа сертификатларини кўриб чиқинг

Баъзи чакана савдо дўконлари совға сифатида маълум миқдордаги совға учун мўлжалланган карта ёки сертификат беришни таклиф қилишади. Бу жуда фойдали, чунки бу маҳсулот тури, ранги ва ўлчами билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

 

Ушбу маслаҳатлар сизга бюджетни қандай юритиш ва харажатларни ҳисобга олишни ўрганишга ёрдам беради, оқибатда барча байрамлар сиз учун  режали ва фойдали бўлиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар