Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 7-8 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етгаман шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар ватандошимиз қайтарилди.
8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу билан бигра, Молдова Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди.






