Касалланишлар сони кескин пасайди: кеча юртимизда 27 нафар кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2022 йил 7 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 236994 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Бухоро вилоятида,
1 нафари Навоий вилоятида,
3 нафари Наманган вилоятида,
3 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Хоразм вилоятида,
5 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 234197 (+84) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.






