АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод этилди

'Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Мухтор Муҳитдинов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли қарори имзоланган.

Мухтор Муҳитдинов 2020 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. 

У 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Ўзбекистон стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Мухтор Муҳитдинов пойтахт ҳокими ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган

    Бошқа янгиликлар