АсосийSport

Эртага энг яхши «Реал»ни кўрасиз. Месси, Мбаппе ва Неймарга қарши ўз режамиз бор — Анчелотти

'Эртага энг яхши «Реал»ни кўрасиз. Месси, Мбаппе ва Неймарга қарши ўз режамиз бор — Анчелотти'ning rasmi

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда "Tribuna" нашри:

— Энг яхши «Реал» энг кучли «ПСЖ»га бас кела олади. Париждаги биринчи баҳсимизда «ПСЖ»нинг энг кучли вариантини кўрдик, эртага эса энг яхши «Реал»ни кўрасиз.

Каримда ҳаммаси яхши. Бензема жароҳатдан аввалги жисмоний ҳолатини тиклашга улгурди. Ундан умидимиз катта.

Мбаппени қандай тўхтатмоқчимиз? Фақат Мбаппе эмас, Неймар, Месси ва рақибнинг энг яхши ўйинчиларига қарши ҳам ўз режамизга эгамиз.

Режамиз шундай иборатки, тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам бирлашиб зич ўйнаш, кучимизни 90 дақиқага тенг тақсимлаб, керакли натижага эришишдир. Бунинг учун ақлли ўйнаш ва ғалаба қозониш талаб этилади, - дейди Анчелотти ўйиндан кейин.

Маълумот учун, «Реал» - «ПСЖ» учрашуви 9 март, чоршанба оқшомида соат 01:00да бошланади. Дастлабки баҳсда парижликлар минимал ҳисобда (1:0) ғалаба қозонишди.

 

    Бошқа янгиликлар