Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.
Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса 2022-йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.
Хабарга кўра, йўловчилар авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилишлари мумкин.






