Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби хабар берди.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти прокуратурасига кўра, “Ўзагроинспекция” Нишон тумани бўлими катта инспектори Р.Ш. фуқаро О.Б дан ўзига тегишли трактори учун техник ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн. сўм пора талаб қилиб, шундан 1 млн. сўмини олдиндан олиб, 3 март куни қолган 2 млн сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.
"Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.






