Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, COVAX дастури доирасида бугун 2 257 600 доза Moderna вакцинаси келтирилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 59 269 023 дозага етди.
Улардан:
- 2 404 480 дозаси AstraZeneca;
- 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси "Sputnik V";
- 8 580 460 дозаси Moderna;
- 2 626 650 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 46,5 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 12 720 731 доза вакцина захираси мавжуд.






