АсосийJamiyat

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг 5 037 нафари 22 та авиарейс орқали ватанга қайтарилди — ТИВ

'Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг 5 037 нафари 22 та авиарейс орқали ватанга қайтарилди — ТИВ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг навбатдаги ахбороти эълон қилинди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 8-9 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 62 нафар аёл, 28 нафар вояга етгаман шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 9 мартга қадар 22 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 5 037 нафар ватандошимиз қайтарилди.

Украинадан "Карчова" назорат-ўтиш пунктига келаётган Ўзбекистон фуқароларининг сонини камайиши кузатилмоқда.

9 март куни яна битта рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Мамлакатимизнинг Украинадаги Элчихонаси томонидан Суми шаҳридан 23 нафар ўзбекистонлик талаба халқаро гуманитар ташкилотлар шафелигида эвакуация қилинди.

Украинанинг турли жойларидан фуқароларни эвакуациа қилиш бўйича ишлар давом этаётир. Бунда асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган ҳамюртларимизни олиб чиқишга қаратилмоқда.

Ўзбекистонлик дипломатлар Молдова Республикасида бўлиб, ушбу мамлакатдан ватандошларимизни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқмоқдалар.

    Бошқа янгиликлар