АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокими қарори билан Карамова Комила Зайдуллаевна вилоят ҳокимининг ўринб...

'Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти ҳокими қарори билан Карамова Комила Зайдуллаевна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди. 

К.Карамова тайинловга қадар 2020 йилдан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун: айни пайтда қатор вилоят, шаҳар ва туманларда ҳоким ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинловлар амалга оширилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар