АсосийJamiyat

Сурхондарёда 1 300 АҚШ доллари эвазига фуқаронинг Тожикистондаги ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

'Сурхондарёда 1 300 АҚШ доллари эвазига фуқаронинг Тожикистондаги ўқишини Ўзбекистонга кўчириб бермоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Сариосиё туманида фуқарони ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, 1 500 АҚШ доллари эвазига Тожикистон Республикасидаги ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги Олий таълим муассасасига кўчириб бериш ҳамда ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар