Тошкент шаҳрида яқин 2 соат ичида кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши, шунингдек шамол тезлиги 12-14 м/с кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" шошилинч хабар эълон қилди.
"Сизлардан эҳтиёт чораларни кўришларингизни сўраб қоламиз.
Ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишларини, зарурат бўлмаса ушбу вақт оралиғида автомашинада харакатланишни имкон қадар чеклашларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қашқадарё вилояти осмонида камдан-кам кузатиладиган табиат ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинган эди.






