АсосийJamiyat

Андижонда собиқ ҳисобчи алимент ва коммунал тўловларини ўзлаштиргани аниқланди

'Андижонда собиқ ҳисобчи алимент ва коммунал тўловларини ўзлаштиргани аниқланди'ning rasmi

Андижон туманида алимент ва коммунал тўловларини ўзлаштирган собиқ ҳисобчининг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

 Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман почта алоқа боғланмаси собиқ бош ҳисобчиси К.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, банк-клиент дастурига сохта маълумотлар киритиш орқали аҳолидан алимент ва коммунал тўловлари учун ундирилган 172 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар