Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 8 март куни йўловчи автобуси 2 нафар пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги «МАН» автобуси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган икки фуқарони уриб кетган. Оқибатда 1952 йилда туғилган Р.З. шифохонада вафот этган. 2017 йилда туғилган Р.Е. эса бош соҳаси лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят қодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.






