Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими бош муҳандиси У.У., “О.” номли боғдорчилик- узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда тери маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи учун сув қувурини ўтказишга техник шарт ва лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркор Х.дан 900 АҚШ доллари пора талаб қилиб, миллий валюта ҳисобида 9,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






