Бугун, 9 март куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Россиядан Қирғизистонга учиб келаётган самолётда бомба борлиги ҳақида хабар пайдо бўлди.
Маълумотларга кўра, Қирғизистондаги “Манас” аэропорти томон ҳаракатланётган самолётдаги йўловчилардан бири қўл сумкасида бомба борлигини айтган. Ушбу саёҳатчи Россия фуқароси.
Йўловчилар самолётни тарк этган, тегишли идоралар ўз жойида. Ҳозирда ушбу аеропорт ўраб олинган. Бу ҳақда 24.kg портали маълумот берди.
Айни дамда “Манас” аеропортига қўшимча полиция кучлари ва кинологлардан иборат сапёрлар етиб борган.






