Шарқ донишмандлари: “Халқнинг яхшилиги унинг табиатидадир”, дейдилар. Ҳар бир халқда ўз ҳаётини ранг-баранг, ҳиссий жиҳатдан бой қилиш истаги одамлар ҳаётини безатган, янги ҳаётга умид бахш этадиган турли байрамлар, маросимлар, урф-одатларлар хизмат қилган.
Табиатнинг янгиланиши, янги кун пайдо бўлиши рамзи бўлган, баҳорги тенгкунлик кунида нишонланадиган Наврўз асрлар қаъридан бизгача етиб келган ана шундай умумхалқ байрамига айланди. Бу байрамда инсонлар табиатнинг космик жараёнига ўз муносабатини билдиради.
Атроф-муҳит билан ҳамоҳанглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва раҳмдил бўлиш, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ушбу қадимий байрамнинг руҳи ва фалсафасини ўзида мужассам этганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу юксак фазилатлар бугунги кунда янада чуқур маъно ва аҳамият касб этмоқда.
Кўп асрлар давомида Шарқнинг кўплаб халқлар томонидан эъзозланган ва қадрланган Наврўз байрамининг катта аҳамиятини инобатга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2020-йилда 21-мартни Халқаро Наврўз куни деб эълон қилди.
Бу йил Ўзбекистонда Наврўз кенг нишонланади, бунинг учун ҳукумат қарори билан мамлакат фуқароларига баҳорги тенгкунлик байрамини оила даврасида нишонлаш учун 5 кунлик дам олиш куни белгиланди.
Халқ сайиллари форматида ўтказилаётган – “Ассалом, Наврўз – янгиланиш ва эзгулик, қадр-қиммат айёми!” шиори остида умумхалқ сайиллари юқори даражада ўтказилади.
Тошкент шаҳрида 19-23-март кунлари “Наврўз” этнопаркида оммавий байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Дастурда таниқли санъаткорлар, ёш эстрада ижрочилари ва рақс жамоалари, спорт усталари, бадиий ҳаваскорлар ва фолклор жамоаларининг чиқишлари, ёш ҳунармандларнинг кўргазмалари, шунингдек, ранг-баранг лазер шоуларидан иборат кечки маданий дастур ўрин олган.
Тадбирга илк бор 100 та тандир жалб этилиб, унда 10 000 дона мазали сомса, анъанавий сумалак, палов ва бошқа миллий таомлар тайёрланади.
Байрам дорбозларнинг ёрқин чиқишлари, Тошкент цирки артистлари, болалар шоу гуруҳлари ва юртимиз юлдузларининг чиқишлари билан ташриф буюрганларга кўтаринки баҳорий кайфият улашади.






