Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур учрашувлари старт берилди.
Бугун турнинг икки учрашуви бўлиб ўтди. Жумладан, "Насаф" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Бекободликлар сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди.
"Қўқон-1912" эса "Олимпик" билан куч синашди. Учрашув 1:0 ҳисобида қўқонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.
Суперлига, 2-тур
Насаф - Металлург - 1:1
Голлар: Ҳусаин Норчаев, 80 (1:0), Аброр Тошқўзиев, 89 (1:1)
"Қўқон-1912" - "Олимпик" - 1:0
Гол: Жавоҳир Сиддиқов, 63 (1:0)






