Айни кунларда Иордания қироллиги, Амман шаҳрида давом этаётган бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг якуний палласига кириб бормоқда.
Ушбу Осиё чемпионатида қитъанинг 21 мамлакатидан жами 352 нафар боксчи баҳсларда иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон шарафини ўсмирлар ўртасидаги жангларда 25 нафар, ёшлар ўртасида эса 24 нафар, жами 49 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.
Мусобақа ўсмирлар ўртасида 2006-2007 йилларда туғилганлар, ёшлар ўртасида эса 2004-2005 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасида ташкил этилган.
Кеча ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида қизлар ярим финал жангларида рингга кўтарилди ва финалчиларни аниқлаб беришди. Ушбу босқичга Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 11 нафар аъзоси етиб келган бўлса, бугун улардан нақд 9таси финал йўлланмасини қўлга киритди. Яна икки нафар қиз эса бронза медалини нақд қилди.
Қуйида ёшлар (қизлар) ўртасида Осиё чемпионати финалига йўл олган спортчиларимиз билан танишинг:
- -48 кг: Саидахон Раҳмонова,
- -50 кг: Робияхон Бахтиёрова,
- -52 кг: Мунаввар Фозилова,
- -54 кг: Раъно Муратбаева,
- -60 кг: Мухлиса Тохирова,
- -63 кг: Сетора Баҳодирова,
- -70 кг: Азиза Зокирова,
- -81 кг: Олтиной Сотимбоева,
- +81 кг: Саҳобат Ҳусанова,
-57 кг вазн тоифасидаги қатнашчи Рухшона Ўктамова таиландлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, -66 кг вазн тоифасидаги вакила Феруза Алижонова ҳам афсуски қозоғистонлик рақибасига ютқазди ва ҳар икки боксчимиз бронза медалини нақд қилди.






