1

Краснодар ўлкасига ишга кетиб, паспортсиз ва пулсиз қолган ўзбекистонликлар муаммоси ҳал этилди

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 08:18
Краснодар ўлкасига ишга кетиб, паспортсиз ва пулсиз қолган ўзбекистонликлар муаммоси ҳал этилди

Улар бир муддат аввал иссиқхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида мазкур ҳудудга жўнаб кетади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги буни қайд этмоқда.

Унга кўра, агентликнинг Самара шаҳридаги ваколатхонасига Краснодар ўлкасидаги иссиқхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбеклар маошлари берилмаётгани ва фуқаролик паспортлари олиб қўйилгани юзасидан мурожаат қилган.

Уларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ваколатхона томонидан Курганск тумани полиция бўлими билан ҳамкорликда вазиятни ўрганилиб, паспорт, патент, миграцион карталари иш берувчилардан олиб берилгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1