1

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси ДХХ томонидан пора олаётганда қўлга олинди

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 09:15
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси ДХХ томонидан пора олаётганда қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳокими ёрдамчиси фуқародан фирибгарлик йўли билан пул олган вақтида қўлга олинди.  

Маълум қилинишича, фуқаро тумандаги “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида тадбиркорликни амалга ошириш учун ҳокимлик орқали ер майдони олмоқчи бўлган. Ҳоким ёрдамчиси эса унга маҳалла ҳудудидан стадион ва спорт мажмуаси қуриш учун “Е-аукцион” орқали туман ҳокимлиги захирасида бўлган 60 сотих ер майдонини танишлари орқали олиб беришда ёрдам бериши мумкинлигини айтган. Эвазига фуқародан 5 миллион 500 минг сўм пул талаб қилган.

У ДХХ томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1