1

Абдулазиз Комилов Энтони Блинкен билан учрашди

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 10:19
Абдулазиз Комилов Энтони Блинкен билан учрашди

Куни кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашингтонда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан музокара ўтказди. 

Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди

Маълумотларга кўра, томонлар турли масалалар, шу жумладан, Украина ва Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилган. 

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, учрашувда шунингдек, “С5+1” шакли доирасида минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1