1

Тошкентдаги туннелда юк машинаси тиқилиб қолди

ЖАМИЯТ 10.03.2022, 12:27
Тошкентдаги туннелда юк машинаси тиқилиб қолди

Тошкентнинг Шимолий вокзали яқинилаги кўприкда кутилмаган ҳодиса юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, кеча, 9 март куни соат 17:50 ларда Миробод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўли кўчасида ҳайдовчи 1974 йилда туғилган Хамро Д. «SHACMAN» русумли тиркамали юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, Шимолий вокзал яқинида жойлашган кўприкка кириш жойида, олиб кетаётган юкни баландлигини ҳисобга олмаганлиги сабабли туннелга тиқилиб қолган. 

Ходиса жойига зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари етиб борган. Юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан қонуний чоралар белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1